Тошкентда жамоат тартиби кучайтирилади
20.06.2018 Жамият

1news.uz: 2018 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида соат 16:00 дан 8:00 га қадар вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70 фоизи, шунингдек, жамоатчилик вакиллари томонидан куну тун уч сменали патруль режими ташкил этилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласида “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ташкил этилади.

Ўз маҳалласида ҳуқуқ тартиботни таъминлашда фаол қатнашган жамоатчилик гуруҳи аъзоларига профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда хизматга, ўқишга киришида имтиёз берувчи тавсияномалар берилади.

Ушбу янгиликлар 2018 йил 19 июн куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида жорий этилмоқда.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20