Жазо муқаррар
17.03.2018 Ҳодиса

Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра:

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 12 март куни соат 23.55 ларда Спутник 1-даҳа 23-уй 6-хонада яшовчи, 1977 йилда туғилган С.Раджапов таниши, Спутник 4-даҳасида яшовчи, 1974 йилда туғилган Р.Аҳмедовнинг уйида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида С.Раджапов Р.Аҳмедовнинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган.  Р.Аҳмедов касалхонага ётқизилган. С.Раджаповни ушлаш чоралари кўрилган.

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 12 март куни соат 22.50 ларда Қипчоқ маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган О.Бабажонов маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1973 йилда туғилган Н.Кариеванинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Н.Кариева воқеа жойида вафот этган. О.Бабажонов қўлга олинган.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 13 март куни соат 19.00 ларда Баҳор кўчаси 2-уйда яшовчи, 1960 йилда туғилган И.Рустамов, Туркистон кўчасида яшовчи 1981 йилда туғилган Ф.Шербекованинг уйида Баҳор кўчаси 30-уйда яшовчи, 1960 йилда туғилган Н.Норбеков билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида И.Рустамов Н.Норбековнинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Н.Норбеков касалхонага ётқизилган.  И.Рустамов қўлга олинган.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20