Яна бир ўқитувчи ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
24.03.2018 Ҳодиса

Янгийўл туманида “Матиз” ҳайдовчиси уриб юборган аёл вафот этди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг 22 март куни соат 21.00 ларда Янгийўл туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган А.Галиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўз бошқарувидаги “Матиз” русумли  автомашинани «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг
28-километрида бошқараётиб, пиёда, Янгийўл туманида яшаган, Янгийўл шаҳридаги 9-сонли мактабнинг ўқитувчиси, 1967 йилда туғилган, Д.Шорахимовани  уриб юборган. Оқибатда Д.Шорахимова олган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20