Яна 12 та ЙПХ ва блок постлари тугатилди
09.01.2018 Ҳодиса

1news.uz - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси маълумотига кўра, мамлкатимиз автомобиль йўлларида жойлашган жами 66 та, шундан 23 таси мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 19 таси блок постлар ва 24 таси тўсиқ постлари олиб ташланди.

Яна 12 та мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолияти тугатилди.

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасидан кейин амалга ошмоқда. Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан  автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш бўйича кўрсатмалар берилган эди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20