“ВАЗ-21063” автомашинасини олиб қочган ўсмир қўлга тушди
12.11.2017 Ҳодиса

1news.uz - Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани ИИБ навбатчилик қисмига “Қўрғонча” қўрғони Тинчлик кўчасидан “ВАЗ-21063” русумли автомашина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати билдиришича, тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган чоралар натижасида, автомашина “Қўрғонча” қўрғони ҳудудидан топилди ва ушбу жиноятни Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1998 йилда туғилган А.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20