Ўзбекистонда кетма-кет рўй берган зилзилалар боис ваҳимали овозалар тарқалди
16.05.2017 Ҳодиса
1news.uz — Кейинги уч-тўрт кун ичида Ўзбекистонда кетма-кет рўй берган зилзилалар боис одамларда ваҳимали кайфият уйғонди, ижтимоий тармоқларда яқин орада кучли зилзила юз бериши ҳақида овозалар тарқалди. “Оила даврасида” нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири, физика-математика фанлари номзоди Улфат Нурматов бу каби ваҳимали овозалар асоссиз эканини таъкидлаб, одамларни уйдирмаларга эмас, илм-фан хулосаларига таянишга чақирган. “Зилзила қачон, қанча кучланишли бўлиши кўп омилларга боғлиқ бўлгани боис бу борада юз фоизли аниқ гап айтиш мушкул. Илмий изланишлар бу масаланинг тагига тўлиқ етгани йўқ. Лекин содир бўлиши мумкин бўлган ер силкинишларининг жойи ва кучини билиш масаласи нисбатан юқори аниқликда ҳал этилган” дейди сейсмолог У.Нурматов.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20