Тошлоқлик "фермер" 41 кг.дан ортиқ наша "ҳосили"дан айрилди
16.10.2017 Ҳодиса

1news.uz - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 11 октябрь куни, вилоятнинг Тошлоқ туманидаги хонадонларнинг бирида кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани ҳақида олинган маълумот юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.  

Текшириш жараёнида 1951 йилда туғилган Н.А. ўз хонадонининг томорқасида етиштирган нашани қуритиш мақсадида, яшаш хонадони меҳмонхонаси  ва қурилиши битмаган бинога ёйиб қўйганлиги аниқланди. Гиёҳванд модданинг соф оғирлиги 41 кг 965 граммни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати билдиришича, Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20