Тошкентда фуқаро сохта ҳужжатларга ишониб 35 500 долларга чув тушди
18.01.2019 Ҳодиса
2019 йил 17 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туман ИИБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил 18 май куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳамза кўчасида яшовчи У.З. исмли фуқаро Яшнобод туманида яшовчи Р.Х. исмли шахсга бизнес билан шуғулланишни таклиф қилган.
Кейинроқ у Р.Х.га “Самира Зиё Нур” МЧЖ таъсисчилари таркибига киритилганлиги ҳақидаги қалбаки маълумотномани кўрсатиш орқали ундан 35 500 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, У.З. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20