Тошкент бозорларини 10 йил мобайнида зарарли гўшт билан таъминлаган гуруҳ қўлга олинди
27.12.2017 Ҳодиса

1news.uz - Тошкентда пойтахт бозорларини Қашқадарёдан олиб келинган зарарланган гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан 10 йил мобайнида таъминлаб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

"Ўзбекистон 24" телеканалининг билдиришича, гуруҳ бош прокуратура қошидаги Солиқ, валюта ва жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати ўтказган қўшма амалиёт пайтида фош этилган.

Хабарда айтилишча, гуруҳ раҳбари Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 40 ёшли Баҳром Ҳайдаровдир. Мазкур гуруҳ дастлаб Қашқадарёда таниш қассоблар, олиб сотарлар ва ветеринарлардан нобуд бўлган ёки нобуд бўлиш арафасида турган касал чорва моллари тўғрисида маълумот тўплашни йўлга қўйган. Улар ҳар бир маълумот учун 15 мингдан 50 минг сўмгача пул тўлашган.

Шундан сўнг бу чорва молларининг ҳар бир килоси 10-15 минг сўмдан Чироқчи туман ветеринар бўлими ходимлари томонидан сотиб олинган ҳамда ҳужжатлар сохталаштирилган. Кейин бу гўшт Зангиота тумани ҳамда Тошкентдаги яширин цехларга олиб келинган. Бу ерда гўшт қайта ишланган ва бўлиштирилиб, бозорларга чиқарилган.

Гуруҳ томонидан Тошкентда ҳар ойда 5 тонннадан 15 тоннагача бўлган миқдорда мана шундай гўшт сотилган. Гўштнинг ҳар қилосига 25-30 минг сўмдан нарх белгиланган.

Айни пайтда жиноят иши бўйича тергов олиб борилаётгани айтилди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top