Такси талончилари ушланди
07.03.2018 Ҳодиса

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 4 март куни соат 15.20ларда  икки номаълум шахс, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Тошкент савдо мажмуаси” олдида, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи Б.Куриязов бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасига ўтириб, Б.Куриязовга тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан тушириб юбориб, автомашинани ҳайдаб қочган.

Автомашинада Б.Куриязовага тегишли фуқаролик паспорти, автомашина ҳужжатлари, пуллари ва “Самсунг” мобиль телефони бўлган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Чилонзор тумани Гулистон даҳаси ҳудудидан топилган.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, тезкор чоралар натижасида, ушбу жиноятни Сергели тумани Чоштепа кўчаси 5/1-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1991 йилда туғилган Ш.Хатамов ва Ўзар 2-берк кўчаси 3-уйда яшовчи, 1978 йилда туғилган М.Мирадиллаев ҳамда 2-даҳа 3-уй 11-хонада яшовчи, 1988 йилда туғилган Д.Қурбоновлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинган.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20