Сигир қудуқдан чиқарилди
11.04.2018 Ҳодиса

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тез ҳаракат қилиш махсус отрядига Чирчиқ шаҳар Чайковский кўчасида яшовчи фуқаро М.Д., қўнғироқ қилиб, қудуққа тушиб кетган сигирни чиқариб олиш учун ёрдам сўраган.

ФВВ расмий сайтига кўра, қутқарувчилар гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Юзага келган ҳолат баҳоланиб, махсус асбоб-анжомлар билан қудуқ ёнига қўл ёрдамида кўтариш мосламаси ясалиб, сигир чиқариб олинади. Маҳаллий ветеринар сигирни кўздан кечиради.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20