Пойтахтнинг айрим кўчаларида янги йил сабаб ўчирилган светофор сабаб ЙТҲ содир бўлди
15.01.2019 Ҳодиса
Янги йил тантаналари муносабати билан айрим кўчаларда қатновлар чекланган эди. Ўша пайтда светофорлар ҳам ўчирилди, аниқроғи доимий сариқ чироқ ёна бошлади.
Лекин байрам тантаналари тугаб, йўллардаги чекловлар тўлиқ олиб ташланганига қарамасдан, Буюк Турон, Бухоро, Зарафшон ва Матбуотчилар кўчаларида ҳалигача светофорлар ишга тушмади, деб ёзади Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида.
Кеча кўз ўнгимда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Балки светофорлар ишлаб турганда бунақа бўлмасмиди, ким билсин...
Йўлларда эҳтиёт бўлинг, ўзи паноҳида асрасин.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20