Мусодара қилинган автомобилларни онлайн аукцион орқали сотиш бошланди
02.09.2017 Ҳодиса

1news.uz - Юридик ва жисмоний шахсларнинг суд ҳукми билан давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулки 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда иш бошлаган «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ким ошди савдосига қўйила бошланди.

Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази сайтида 1 сентябрдан очилган ким ошди савдосида 10 та  эски ВАЗ, УАЗ, Нексия русумли автомобиллар савдога қўйилган.

Ким ошди савдоси деярли барча ўзбекистонликлар учун очиқ, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги кўчмас мулк аукционга қўйилганда, потенциал харидор Тошкент пропискасига эга бўлиши шарт. Айни пайтда, суд¸ прокуратура,  ички ишлар, солиқ, божхона тизими, шунингдек МХХ ходимлари, қолаверса, баҳолаш хизмати вакилларининг аукционда қатнашиши тақиқланган.

У ëки бу савдода қатнашмоқчи бўлганлар онлайн рўйхатдан ўтишлари ва ким ошдига қўйилган мол-мулкнинг бирламчи баҳосининг 5 фоизи миқдорида закалат қўйишлари лозим.

Илгари хабар берилганидек, 2017 йил 1 сентябрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.

2017 йил 1 сентябрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.

Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июль 2017 йилда ПҚ-3149- сонли қарори қабул қилинган.

Шу билан бирга, ушбу қарор билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Мажбурий ижро Бюро ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасини (Марказ) ташқил қилинган. Марказ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор ҳисобланади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

    суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш;
    мол-мулкни электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
    фуқароларни электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилиш;
    электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини бериш;
    мол-мулкни сақлаш, ташиш, сақлаб туриш ва савдога тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.


Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top