Коллеж фоҳишахонага айлантирилганлини яширган милиция нозирлари қўлга тушди
15.10.2017 Ҳодиса

1news.uz - Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Короскон иқтисодиёти коллежидан фоҳишахона сифатида фойдаланилган, аммо милиция нозирлари пора эвазига мазкур жиноятни ёпди-ёпди қилишга уринган.

“Постда” нашри билдиришича, уч нафар йигит коллеж қоровули билан келишиб, икки енгилтак қизни таълим масканига олиб келган. Ҳудуд милиция нозири Шуҳрат Исматуллаев бошчилигидаги гуруҳ уларни шармандали ҳолатда қўлга олган.

Аммо милиция катта инспектори Икром Жўраев ва инспектор Шуҳрат Исматуллаев ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда жиноий иш очиш ва юқори раҳбариятга маълум қилиш ўрнига, икки енгилтак қизни қўйиб юборган, уч йигитга эса пора эвазига ишни ёпишни таклиф қилган. Йигитлардан бири 100 доллар эвазига жиноий иш очилишидан қутулиб қолган. Иккисидан эса 500 минг сўмдан пул талаб қилинган, аммо улар бунча пули йўқлигини айтган.

Милиция инспекторлари ҳоли-жонига қўймай телефон қилавергач, икки йигит тамагирлик ҳолати ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган ва улар қўлга олинган. Милиция нозирлари тамагирлиги боис жазога тортилгани хабар қилинган.

Таълим масканини фоҳишахонага айлантирган йигит-қизларга қандай жазо тайинлангани очиқланмаган.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top