Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи ЙТҲга учради
18.01.2019 Ҳодиса
Букингем саройи матбуот хизмати хабар беришича, Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи 97 ёшли Эдинбург герцоги — шаҳзода Филип ЙТҲга учради.
Шаҳзода Филип бошқариб кетаётган «Land Rover» машинаси «Kia» русумли машина билан тўқнашиб кетди.
Герцогнинг автомашинаси тўқнашув оқибатида ағдарилиб кетган. Ёрдамга етиб келган кишилар шаҳзода Филипни машинадан чиқариб олишган. Унинг ҳуши жойида, аммо кутилмаган ҳодисадан қаттиқ таъсирлангани айтилмоқда.
«Kia»даги икки нафар аёлга эса тиббиёт ходимлари кўмак кўрсатишди. Уларга шу заҳотиёқ уйларига жавоб бериб юборилди.
Норфолк полицияси ҳар икки машина ҳайдовчиларини алкоголь текширувидан ўтказди. Ҳеч ким ичмаган экан.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20