Андижонда гувоҳномасиз рулга ўтирган аёл пиёданинг ўлимига сабаб бўлди
15.01.2018 Ҳодиса

1news.uz - Андижон шаҳрида яшовчи аёл гувоҳномасиз машина бошқариб кетаётиб 24 ёшли пиёдани уриб юборди.

“Постда” нашри берган тафсилотларга кўра, Боғишамолда дам олмоқчи бўлган уч нафар қариндош аёл танишларидан саёҳатга олиб бориб келишни илтимос қилган.

Шу тариқа аёллар “Кобальт” автомашинасида сафарга чиқишган.

Йўлда аёллардан бири таниш ҳайдовчидан машина минишни ўргатишни сўраган ва рулга ўтирган. Аммо чорраҳалардан бирида тормоз ўрнига газни босиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, 24 ёшли пиёда вафот этган.

ИИВ нашри гувоҳномасиз машина ҳайдаш, гувоҳномаси бўлмаган шахсларга машина бошқарувини топширишдан қайтарган.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20