Андижонда профилактик тадбир: “Ўқувчи” рейди
19.05.2017 Ҳодиса
1news.uz — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш кунини ўтказиш бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси, ички ишлар бошқармаси ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга оширилди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан бозорларда, савдо шаҳобчалари, маиший хизмат дўконларида ҳамда интернет кафеларда турли юмушлар билан шуғулланаётган вояга етмаган ёшларни аниқлаш ва бу ҳолатга йўл қуйиб берган ота-оналар шахсларни аниқлаш мақсадида “Ўқувчи” рейди ташкил этилди. Ишчи гуруҳда 52 нафар халқ таълими ходими, 12 нафар ички ишлар ва 6 нафар солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этдилар. Ташкил этилган рейд давомида 25 нафар (Андижон шаҳар “Жаҳон бозори”да 12 ҳамда “Янги бозор” ҳудудида 6 нафар, “Эски шаҳар Деҳқон бозори”да 7 нафар) вояга етмаган ўқувчи-ёшлар дарсларни қолдириб, бошқа юмушлар билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Ўқувчиларни мактабга қайтариш мақсадида ташкил этилган гуруҳ томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ва мактаб раҳбарлари билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўқувчилар дарс жараёнига қайтарилди. Ишчи гуруҳ томонидан ўқувчиларнинг ота-оналарига ички ишлар ходимлари томонидан, савдо билан шуғулланаётган ходимларга эса вилоят солиқ идораси вакиллари томонидан тегишли чоралар кўрилди.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20