Ўзбекистон Президенти «Huawei»ининг АКТда ёшлар таълимига қўшаётган ҳиссасини ижобий баҳолади
10.06.2017 Техно

1news.uz - Мазкур йилнинг 12-15 май кунлари Хитойга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой сармоядорлари ва йирик компаниялари билан учрашар экан, «Huawei»нинг ёш истеъдодлар таълимига ва профессионал ривожига қўшаётган ҳиссасига алоҳида урғу берди.  

“Бизга маълумки, «Huawei» дунёнинг етакчи ахборот ва телекоммуникация компанияси бўлиб, мамлакатимизда инновацион лойиҳаларни мувафақиятли намойиш қилиб келмоқда. Албатта биз компаниянинг Ўзбекистонда мобил операторлар тармоғини кенгайтиришда, “Электрон таълим” лойиҳаларини ўтказишда ва АКТ йўналишида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаётганини таъкидлашимиз лозим. Ҳозирда Ўзбекистондаги «Huawei» марказида 400 дан ортиқ мутаҳассис фаолият юритмоқда. Кейинги йилгача уларнинг сони 1000 нафар кишига ортишини хоҳлаймиз. Чунки, биз учун энг муҳими ёш кадрларга таълим беришдир ва уларни ривожлантиришдир”, -  деди Президент Мирзиёев расмий мурожаатида.  
  
Бунинг исботи тариқасида, Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида «Huawei» компанияси Тошкент Ахборот Технологиялар Университетидан 10 нафар ёш истеъдодларни Хитойга тажриба алмашиш учун олиб борганини таъкидлаш жоиз. Ўзбекистонлик талабалар “Бир макон, бир йўл” форумининг сессиясиларидан бирида чиқиш қилиб, «Huawei» нинг “Келажак ниҳоллари” (“Seeds for the Future”) асосий таълим дастурини таништириб ўтдилар.  Мазкур дасутр икки ҳафта давомида Пекин ва Шэньчжэнь шаҳарларида ташкил қилинган.

“2014 йилда биз Тошкент Ахборот Технологиялар Университети билан 5 йиллик ҳамкорлик дастурини имзолаган эдик. Бу ҳамкорлик дастурига кўра, ҳар йили Хитойга Ўзбекистондан 10 нафар талаба олиб кетилади. Уларга АКТ соҳасидаги замонавий билимлар берилади. Танланган талабалар бир ҳафта давомида Пекинда бўлишади. У ерда улар Хитой маданияти, тарихи ва тилини ўрганиш имконига эга бўлишади. Иккинчи ҳафтада Ўзбекистонлик талабалар «Huawei» бош қароргоҳи жойлашган Шэньчжэнь шаҳрига ташриф буюришади. Қароргоҳ марказида улар компаниямизнинг дунё бозорларида намойиш қилаётган “hi-tech” ва инновацияларимиз билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади. Ишончим комил, бу курслар ўзбекистонлик ёш истеъдодларни янги ғоялар ва лойиҳалар яратишга ундайди. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда ахборот ва коммуникация технология соҳаси ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз”, - деди «Huawei» нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Ван Пэн.

“Келажак ниҳоллари” лойиҳаси Ўзбекистонлик талабаларга мобил интернет ва телекоммуникация технологиялар борасидаги тушунчаси ва қарашларини кенгайтириш учун энг яхши имконият ҳисобланади. Бунда “IoT”, “5G тармоғи”, “Кибер ҳавфсилик”, “Тармоқ ҳавфсизлиги” ва бошқа йўналишлар борасида амалий кўникмалар берилади.  
“Бир макон, бир йўл” форуми давомида Ўзбекистон талабалари “Келажак ниҳоллари” лойиҳаси яратаётган имкониятлар ҳақида сўзлашди ва Ўзбекистонни ҳудудда тез ривожланаётган давлат сифатида намоён қилишди.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йилда «Huawei» ва Тошкент Ахборот технологиялар университети «Huawei»нинг расмий ахборот ва тармоқ академияси ҳисобланмиш “HAINA” лойиҳасини ишга туширган эди. Мазкур академия ўзига хос тренинг маркази сифатида юзлаб талаба ва мутахассисларни “Маршрутизация ва коммутация йўналишлари” бўйича қайта тайёрлаши кўзда тутилган. Айтиш жоизки, бундай мутахассисларга Ўзбекистоннинг ахборот технологиялар ва телекоммуникация бозорида талаб жуда катта.    

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top