Тадбиркорлар учун мобиль қўлланма яратилади
30.07.2018 Техно

Яқинда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ўтказилган “Ёш инновациячи” кўрик-танлови кўплаб ёш иқтидор эгаларини кашф этди.

Ана шундай шижоатли ёшлардан бири Қарши тумани Қовчин қишлоқ касб ҳунар коллежи ўқувчиси Достонбек Холбоевдир, деб ёзади uzlidep.uz. У ишга туширган www.mylib.uz сайтида электрон китоблар жамланган бўлиб, унда ёшлар учун нафақат бадиий адабиётлар балки илмий адабиётлар ҳам ўрин олган.

–Ушбу сайт турли ёшдаги кишиларда катта қизиқиш уйғотди, – дейди ёш дастурчи. – Эндиликда фойдаланувчилар исталган китобини мазкур сайтдан муоммосиз топишлари мумкин. O‘zLiDeP кутубхоналари лойиҳаси ушбу сайтни яратишимга туртки бўлди.

Таъкидлаш керак, айни чоғда Достонбек партия ёшлар билан ишлаш бўлими билан ҳамкорликда ёш тадбиркорлар учун мобиль қўлланма яратиш устида иш олиб бормоқда.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20