Ш.Мирзиёев: Аҳолининг аксарият қисми Интернетдан фақат “Телеграм” учун фойдаланади
10.01.2018 Техно

1news.uz - 2018 йилнинг 9 январь куни давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ривожига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
    
Унда соҳада эришилаётган натижалар алоҳида қайд этилиб, бу йўналишда учраётган муаммолар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
    
Президент ахборот технологиялари соҳасида ҳали қилинадиган ишлар кўплиги, эришилган натижалар бошқа давлатларга қараганда анча паст кўрсаткичда эканини таъкидлади.

    Мисол учун, ахборот технологиялари соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши Жанубий Кореяда 9 фоиз, Японияда 5,5 фоиз, Хитой ва Ҳиндистонда 4,7 фоиз, Ўзбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади. Буни ахборот-коммуникация ривожланиш индекси рейтингидаги 176 мамлакат орасида Ўзбекистон 95-ўринда экани ҳам исботлаб турибди.
    
Интернетдан 20 миллион аҳоли фойдаланади, деб ҳисобот бергансизлар. Бироқ, миллий интернет орқали таклиф этиладиган хизматлар доираси жуда чеклангани сабабли аҳолининг аксарият қисми интернетдан фақат “Телеграм”да ёзишма учун фойдаланади холос, деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда 2018 йилда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20