Хоразмлик талаба пиёз ва анор чиқиндисидан бўёқ олиш технологиясини яратди
04.04.2018 Техно

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч давлат университетида “Тадбиркорлик фаолияти ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда инновацион технологияларнинг ўрни” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Вилоятда инновацион ишланмаларни ҳаётга татбиқ этиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, йигит-қизларга тадбиркорликка бўлган қизиқишни оширишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган семинарда иштирокчилар ўзларининг 30 га яқин инновацион ғоялари билан қатнашиб, мутахассисларга тақдим этди.

–Семинарда “Мева-сабзавот чиқиндиларини қайта ишлаш биотехнологияси ва унинг экологик жиҳатлари” мавзуидаги инновацион лойиҳам билан иштирок этдим, – дейди мазкур университетнинг кимёвий технология факультети 1-босқич талабаси Қ.Сапарбаев. – Илмий раҳбарим А.Раҳимов билан биргаликда пиёз ва анор чиқиндисидан 4 хил рангда краска олиш технологиясини яратдик. Аҳамиятлиси, бугунги семинарда партия кўмагида “Урганч Бахмал” МЧЖ билан келишувга эришдим.

Таъкидлаш керак, қатнашчиларнинг бир-биридан қизиқ ииновацион лойиҳалари ҳакамлар ҳайъатини бефарқ қолдирмади. Қовун навларини қайта ишлаш, мева-сабзавотлардан чипс яратиш, заводлардан чиқаётган чиқиндилардан ўрама фальга маҳсулоти ишлаб чиқариш, нархи 40 фоизга арзон ва 3 баробар енгил керамик ғишт ҳамда 8 ойликдан катта болалар учун қуритилган сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион ғоялар кўпчиликнинг эътиборини қозонди.

Семинар ғолиб ва совриндорлари партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20