Алоқадаги узилишлар жаримага сабаб бўлади
11.03.2018 Техно
Вазирлар Маҳкамасининг “Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди

Мазкур қарор билан қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Молиявий санкциялар (жарималар) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат буйича инспекция томонидан хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади,

Масалан, эндиликда мобил алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида молиявий санкция қўлланилишига сабаб бўлади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20