Умид Аҳмаджонов Испания, Франция футбол федерациялари ва "Реал Мадрид" клуби раҳбарияти билан учрашади
21.01.2018 Спорт

1news.uz - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакат футбол федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Испаниянинг жаҳонга машҳур “Реад Мадрид” академияси директори Хулио Ронконинг таклифига биноан бугун Мадрид шаҳрига жўнаб кетди.

Сафардан кўзланган асосий мақсад Испания футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, музокаралар олиб бориш ва “Реал Мадрид” академиясининг филиалини Тошкентда очиш масаласини кўриб чиқишдан иборатдир.  

Испания томони Ўзбекистон иқтидорлар замини эканлигини ҳисобга олиб академия филиалини мамлакатимизда очишга қизиқиш билдирганди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Умид Маҳаматжоновични Мадридга таклиф этишди.

Испания футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашув давомида мураббийлар малакасини ошириш, ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, болалар футболини ривожлантириш, жаҳонга машҳур футболчи ва мураббийларни Тошкентга олиб келиб, улар иштирокида семинар ва мастер-класслар ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" футбол клуби раҳбарияти томонидан 21 январь куни Ла лиганинг 20-туридан ўрин олган "Реал Мадрид"- "Депортиво" учрашувини бевосита "Сантьяго Бернабэу" стадионидаги президент ложасидан томоша қилишга таклиф этилган.

23 январь куни эса ЎФФ Президенти Мадриддан Парижга учади ва у ерда Франция футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашади. Нафақат Европанинг балки жаҳоннинг энг машҳур футбол мамлакатларига уюштирилаётган сафар ўзбек футболининг ривожланиши, унинг тараққиёти учун хизмат қилишига шубҳа йўқ.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20