Стивен Сигал Тошкентга нима учун келган эди?
11.09.2017 Спорт

1news.uz - Тошкентга 8 сентябрь куни ташриф буюрган таниқли киноактёр ва маҳоратли кураш устаси Стивен Сигалнинг “Бунёдкор” стадионида пенчак силатнинг профессионал йўналиши бўйича бўлиб ўтган Asian fight – 2017 халқаро турнирида нима учун  тадбирда иштирок этмаганлиги ўтган ҳафтанинг  муҳим жумбоқларидан бирига айланди.

Тадбирдан бир кун аввал Ўзбекистонга келган киноактёр O’zbegim анъанавий маданият фестивалида қатнашиб, Гиннес рекордлар китобига киритилган ўзбек ошидан татиб кўрди. Шунингдек, BABOS от спорти клуби ва Тошкент Маданият ва санъат институтларида бўлди.

Аммо Тошкентда ўтган “Asian fight – 2017” турнири доирасида Стивен Сигал иштирокида ўтиши кутилган матбуот анжуманида машҳур киноюлдузи кўриниш бермади. Ўзбекистон Печа-силат федерацияси матбуот котиби Жамшид Ходжиакбаров журналистларга бу ҳақда интервью берар экан, биз Сигал стадионда бўлади, деб ваъда бермаганмиз, деб таъкидлади.

Аввалига, “Asian fight – 2017” турнирига таниқли актёр Жан-Клод Ван Дамм ва аралаш яккакураш бўйича маҳоратли спортчилар Джефф Монсон, Фёдор Емельяненколарнинг келиши айтилган эди.

Аммо, 6 сентябрга келиб, улар билан эришилган шартномалар тўхтатилгани маълум қилинди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top