Футболдаги коррупция, Ўзбекистон термаси ва Россия 2018 йилги мундиали...
18.06.2017 Спорт

1news.uz - Швейцария прокуратураси Жаҳон футбол федерацияси ФИФАдаги коррупция ҳолатларини текширмоқда.

Ушбу тергов ишлари келаси йилда Россияда ўтказилиши мўлжалланган жаҳон чемпионатига таъсир қилмаса бўлгани эди. Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги саралаш босқичидаги 4та мағлубиятга қарамай (икки бор Эрон, бир бор Жанубий Корея ва Сурия терма жамолари билан ўйинда) ҳали ҳам ушбу мундиалда тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлиб турибди.

Швейцария бош прокурори Микаэль Лаубер ФИФА ва футбол бўйича жаҳон чемпионатлари билан боғлиқ коррупция ҳолатларига доир 25та тергов ишини олиб бораётганини билдирди.

Лекин у айнан қандай ишлар тергов қилинаётгани ҳақида айтмади.

Лаубер, шунингдек, Россия ҳамда Қатар ютиб чиққан 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларини ўтказиш бўйича танловлардаги қоидабузарлик эҳтимоли билан ҳам шуғулланмоқда.

Прокурорнинг айтишича, у ҳозиргача пулларни ноқонуний ўтказиш билан боғлиқ 178та ўтказмалар ҳақида маълумотга эга.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20