Санжар Турсунов Гамбургдаги ЖЧни ғалаба билан бошлади
26.08.2017 Спорт

1news.uz - Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов  Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади.

Мусобақаларнинг илк кунида рингга кўтарилган Санжар Турсунов  никарагуалик Жеффри Гонсалес билан куч синашди.

Мазкур 91 кг вазн тоифасидаги қарама-қаршиликда Турсунов 5:0 ҳисоби билан рақибини ишончли тарзда мағлубиятга учратди.  

Турсунов энди 27 август куни  аргентиналик Яра Пералтага қарши рингга чиқади.

Бугун юртдошларимизх Жасурбек Латипов (52 кг) нинг жангига гувоҳ бўлишлари мумкин. Унинг биринчи рақиби  парагвайлик Ривера Фигуэроа Янкиел бўлади.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top