Путин Мирзиёевни Ўзбекистон ЖЧга чиққани билан қутламоқчи эди, аммо Жанубий Корея раҳбарини... табриклади
06.09.2017 Спорт

1news.uz - Россия президенти Владимир Путин шахсан Самарқандга ташриф буюриб,  Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон миллий терма жамоаси келгуси йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ўз тарихида илк бор тўғридан-тўғри  ЖЧга чиққани билан табриклашни ният қилиб қўйган эди.

Аммо кеча Самвел Бабаяннинг тактикаси асосида қурилган "Бунёдкор" стадионидаги нурсиз ўйин бу умидларни пучга чиқарди ва Россия раҳбари бугун Владивосток шаҳрида Жанубий Корея президенти Чжэ Инни ушбу мамлакат терма жамоаси Россиядаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани билан қутлади.

Унинг айтишича, Россия жанубий кореялик футболчиларни 2018 йилдаги мундиалда кутиб қолади.

«Мен кореялик дўстларимизни Жанубий Корея терма жамоаси 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани билан қутламоқчиман, сизларнинг термангизни кутиб қоламиз", - деди Путин.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top