Путин Мирзиёевни Ўзбекистон ЖЧга чиққани билан табриклайдими?
05.09.2017 Спорт

1news.uz - Россия президенти Владимир Путин эртага 6 сентябрь куни Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон миллий терма жамоаси келгуси йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ўз тарихида илк бор тўғридан-тўғри  ЖЧга чиққани билан табриклаши мумкин.

Бунинг учун Самвел Бабаян шогирдлари бугун чинакамига қаҳрамонлик кўрсатиб, Жанубий Корея термасини мағлуб этишлари, уёқда Эрон терма жамоаси эса ўз уйида Сурияга ютқазиб қўймаслиги талаб этилади.

Буни фантастик фильм, Голливуд блокбастери, Болливуд эҳтирослари, дейишингиз мумкин.

Аммо тўп думалоқ, ФФУ ва терма  жамоа раҳбарияти буни истайдими, йўқми, бир мўъжиза рўй бериб, аввалги ўйиндаги Марат Бикмаевнинг голидек, агар рақиб дарвозаси ишғол қилинса, Игнатий Нестеров ўз навбатида ўз маҳоратини кўрсатиб беролса, у ҳолда албатта йигитларимиз Россияга боришади.

Олға Ўзбекистон, биз сен билан!

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top