PFK “Surxon” катта мақсадларни кўзлаган
24.03.2018 Спорт

1news.uz: PFK “Surxon” футбол жамоасининг расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тезмез Давлат университетида ўтказилган тадбирда жамоанинг бош хомийси “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов, Сурхондарё вилоят хокими Эркинжон Турдимов ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда жамоадан биринчилик ўйинларида муносиб иштирок этиш ва ғалаба қозониш талаб этилади. Бунинг учун эса барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари барча саволларига жавоблар олишди. Ҳар ўйиндан кейин матбуот анжумани ўтказишга келишиб олинди.

Маълумот учун: PFK “Surxon” футбол жамоаси 1968 йилда ташкил этилган. Бу давр мобайнида мазкур футбол жамоаси турли номларда, турли таркибда фаолият олиб борган. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида, воҳада футбол спортини янада ривожлантириш ҳамда вилоятнинг PFK “Surxon”футбол жамоасини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти мазкур футбол жамоасининг бош ҳомийси этиб тайинланган эди. Жамият томонидан футбол жамоани молиявий қўллаб-қувватлаш борасида барча шарт-шароитлар яратиб берилди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20