Мақсуд Очилов Чилидаги жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди
10.08.2017 Спорт

1news.uz - Чили пойтахти Сантьягода дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги (U-18) жаҳон чемпионати бошланди. 13 августга қадар давом этадиган нуфузли мусобақада дунёнинг 64 мамлакатидан 428 нафар дзюдочи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида -50 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Мақсуд Очилов финалга қадар австралиялик Кейн Стюарт, венгриялик Фечко Санад, туркиялик Эждер Токтайлар устидан зафар қучиб, жаҳон чемпионлиги ҳал бўладиган баҳсга қадар етиб келди.

Ҳал қилувчи беллашувда эса ҳамюртимизга бразилиялик дзюдочи Алди де Оливейра рақиб бўлди. Кескин курашлар остида ўтган мазкур қарама қаршилик Оливейра фойдасига ҳал бўлди ва бразиликлик спортчи жаҳон чемпионига айланди. Мақсуд Очилов эса кумуш медали билан чекланди. Муҳими спортчиларимиз жаҳон чемпионатининг илк кунида кумуш медалини қўлга киритиб, мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлаб олишди. Асосий курашлар эса ҳали олдинда.

"Ўзбекистон24" телеканали хабарига кўра, ушбу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бешинчи маротаба ташкил этилаётган бўлиб, унинг биринчисига 2009 йилда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилган, кейинги уч жаҳон чемпионатлари Киев (2011 й.), Майами (2013 й.) ва Сараево (2015 й.) шаҳарларида бўлиб ўтган. Ёшлар ўртасидаги V жаҳон чемпионатини эса гувоҳи бўлганингиздек Сантьяго шаҳри ўзида қабул қилмоқда. Ана шу тариқа дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати илк маротаба Жанубий Америка қитъасига, ҳусусан Чили давлатига етиб келди.

Бугун қизлар ўртасида -48 кг. ва -52 кг. вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилса, йигитлар -60 кг. ва -66 кг. вазн тоифаларида татамига чиқишади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа 13 августга қадар давом этади.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top