ФИФА Ўзбекистондек омадсиз жамоани 2026 йилдаги ЖЧда ўйнатмоқчи
06.09.2017 Спорт

1news.uz - ФИФА қарори билан 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказиладиган жаҳон чемпионатида нақ 48 та терма жамоа иштирок этади.

Бу  Ўзбекистондек омадсиз жамоага бериладиган бир имконият. Чунки ҳар сафар мундиалга чиқиш учун бизга нимадир етишмайди. Бу сафар ўз майдони йўқ, тайёргарлик базаси бўлмаса-да Ватан шаъни йўлида ўз жонини беришга ҳам тайёр бўлган сурияликлар бизни ҳаттоки ЖЧга чиқиш учун плей-офф ўйинларидан ҳам маҳрум қилишди. Агар терма жамоамиз 5-6 йилдан кейин ҳам Самвел Бабаяндек "иқтидорли" бош мураббийлар ихтиёрига бериладиган бўлса, у ҳолда 2026 йилдаги ЖЧда ўйнаш ҳам армонга айланиб қолиши мумкин. Бу жаҳон чемпионатига нақ 9 йил бор. Шунинг учун бугундан терма жамоага 16 ёшли иқтидорли болаларни жалб этиб, бутунлай янги жамоани шакллантириш талаб этилади. Ўшанда ЖЧда иштирок этадиган футболчиларимизнинг ўртача ёши 25 ни ташкил этади. Бу жамоа кейинчалик ўз тажрибаси эвазига 2026 йилдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Орада 2022 йилдаги жаҳон чемпионати бор, дерсиз. Йўқ, барибир, бу чемпионатда иштирок этиш учун футболчиларимизни  тайёрлашга улгуришимиз қийин бўлади. Терма жамоанинг 15 та ўйинида биронта ҳам гол уролмайдиган ҳужумчиси бўлган жамоа, Одил Аҳмедов айтгандек, футбол ўйнамай қўйгани маъқул.

Ёш футболчиларимиз ўз ёшларидаги жаҳон чемпионати ҳавосидан нафас олишга улгуришди. Аммо бу ёшларни кейинроқ "йўқотиб" қўймоқдамиз...

Яқин кунларда Ўзбекистон футбол федерациясиги янги раҳбар сайланади. Унинг янги иш режаси тасдиқланади. Уларнинг олдида мана шундай ечими қийин бўлган улкан вазифалар турибди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top