Байрамга бағишланган спорт мусобақаси
12.01.2018 Спорт

1news.uz - Пойтахтимизнинг “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан қўл жанги бўйича мамлакат Қуролли Кучлари чемпионати ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий ҳарбий спорт клуби ва “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт клуби спортчиларидан иборат жамоалар 7 вазн тоифаси бўйича ўзаро куч синашди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Миллий гвардия жамоаси биринчи, Марказий ҳарбий спорт клуби иккинчи, Миллий хавфсизлик хизмати жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ва Миллий гвардия қўмондони генерал-лейтенант Баҳодир Ташматов иштирок этди.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20