AIBA Иқболжон Холдоровнинг биз билмаган сирини ошкор қилди
31.08.2017 Спорт
1news.uz - AIBA - Халқаро бокс федерацияси веб-сайти бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иқболжон Холдоровнинг биз билмаган сирини ошкор қилди.

AIBA маълумотларига кўра, 19 ёшли боксчимиз АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида истиқомат қилади.

Агар бу маълумотлар рост бўлса, бугун ярим финалда Иқболжон учун америкалик рақиби Фрейдис Рохасга қарши жангда бироз енгил бўлади. Негаки у америка бокси ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлади.

1997 йилда Андижонда туғилган Холдоров «Uzbek Tigers» клуби аъзоси ҳисобланади. Бу йилги Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ғолиби, Фармон Салмонов хотирасига ўтказилган бокс бўйича нефть мамлакатларининг XIV Жаҳон кубоги ғолиби, шунингдек бир қатор халқаро ва миллий мусобақаларнинг ҳолиб ва совриндори ҳисобланади.
Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top