Ўзбекистонда янги ахборот агентлиги ишга тушди
08.09.2018 Жамият

1.news.uz: 2018 йил 8- сентябрь- Тошкент.  “Ўзэкспомарказ”да Turon24 ахборот агентлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпуслари вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида агентлик фаолиятига бағишланган ведеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг, Олий Мажлис депутати Расул Кушербоев агентликнинг   turon24.uz сайтини ишга тушурувчи рамзий тугмани босди. Йиғилганлар агентлик фаолиятига омад ва зафарлар тилашди.

Маълумот ўрнида, Turon24 — Ўзбекистоннинг энг йирик мультимедиа ахборот агентлиги бўлиб, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида 2018 йил 1 августда рўйхатга олинган. Агентликнинг икки юздан зиёд ходими бўлиб, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида, Афғонистон ва Россияда фаолият юритади. Ўзбекистон ва жаҳоннинг энг муҳим хабарларини ўз вақтида мустақил, холислик, аниқлик ва тезкорлик тамойиллари асосида сифатли ёритиб боради.

Агентлик хабарлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида узатилади.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20