Янгийўллик механик давлатга миллионлаб зарар етказди
12.09.2018 Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарига кўра, департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси собиқ механиги М. бирлашма ҳисобида бўлган жами қиймати 74,4 млн. сўмлик 8 дона «Дамас» русумли автомашиналарни ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, тегишли тартибда биржа савдолари орқали сотмасдан, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан ноқонуний сотиб юборганлиги аниқланган.

Шунингдек, бирлашма мансабдор шахслари томонидан давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган сметада назарда тутилмаган 420,5 млн. сўм пул маблағлари ортиқча сарфланиб, бюджет ва смета-штат интизомини бузганликлари ҳолати аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20