Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
09.11.2017 Жамият

1news.uz - Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида мунтазам равишда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучларимиз ишчи ва хизматчиларининг ҳуқуқий маданияти, саводхонлик даражаси ва билимини юксалтириш ҳамда дунёқарашини кенгайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини уларга етказишга қаратилган турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Зеро, ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, Қуролли Кучлар қурилиши ва уни ислоҳ этиш норматив-ҳуқуқий базаси борасида зурур билимлар бериш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилувчи ҳуқуқий тадбирлар жуда муҳим. Бунда олинган маълумотлар шахсий таркиб орасида таҳлил қилиниб, жойларда ишни ташкил этишда энг аввало қонун устуворлигини таъминлашга бўлган эътиборни янада кучайтириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига хизмат қилмоқда.

Мудофаа вазирлиги ва Тошкент ҳарбий округи ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирокида Қуролли Кучлар давлат музейида бўлиб ўтган тадбир ҳам ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг самарадорлигини янада юксалтиришга  қаратилди. Суҳбат сўнгида “Бирни кўриб фикр қил...” номли хужжатли фильм намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларининг кўтарилган мавзу юзасидан мулоҳазалари тингланди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top