У кунларни сиз кўрманг!
14.11.2017 Жамият

1news.uz - Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида “Жасорат” номли маданий-маърифий учрашув ўтказилди.
    
Унда истеъфодаги полковник, жангчи-фахрий Рихсивой Солиҳов, афғон уруши қатнашчиси сержант, Равшанжон Бурхоновлар иштирок этиб, ёшларга ҳарбий хизматни ўташ давомида дуч келган қийинчиликлар, уруш даҳшатлари ҳақида ҳикоя қилиб берди. Ёшларни юртимизда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, келажаги учун пойдевор яратишга, тинчлик қадрига етишга ундади.
    
Ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги машҳур асарлар ижрочиси Алишер Ҳамроев йиғилишда иштирок этаётган ёшлар жўрлигида Ватанни мадҳ этувчи қўшиқларни тақдим этди.  

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг ҳарбий қисмлар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари дастури”нинг ижросига мувофиқ ташкил этилди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top