Тошкентда ўтадиган Наврўз байрам дастури эълон қилинди
20.03.2019 Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 21-24 март Наврўз кунларида ўтказиш режалаштирилган байрам тадбирлари дастурини эълон қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аввалги Наврўз сайилларини такрорламайдиган ўзига хос маданий дастур тайёрлаган. Унда мумтоз санъатни қадрловчилар қатори замонавий мусиқа ихлосмандлари ҳам эътибордан четда қолмайди.
Сиз турли кўргазма ва фестиваллар, миллий ўйинлар ва спорт мусобақалари намойишларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
21-24 март кунлари бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали қуйидагича:
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси орқасида, соат 12:00 дан 22:00 гача симфоник оркестри концерти ва гуллар фестивали ўтказилади.
Сайилгоҳ кўчасидаги фаввора олдида ва А.Навоий номидаги театр биноси. Соат 12:00 дан 19:00гача вилоятлар кўргазмаси, DJлар фестивали ҳамда катта концерт дастурлари намойиш этилади.
Давлат хафсизлик хизмати автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача “Шарқ бозори” ташкил этилади.
Зарафшон КСМ автотураргоҳи.  Соат 12:00 дан 20:00 гача Миллий усталар кўргазмаси ташкил этилади.
«Hyatt regenci» меҳмонхонаси. Соат 12:00дан 18:00 гача Миллий ўйинлар ташкил этилади.



Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20