Тошкентда баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилади
20.03.2019 Жамият

Бугун соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳудудда баҳорий айём Наврўз муносабати билан “Наврўз” номли сайилгоҳ очилади ва мусиқали фаввора ҳам ишга туширилади. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этади.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20