Тошкент вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи лавозимидан олинди
07.01.2018 Жамият

1news.uz - 5 январь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берди.

Мирзиёевнинг ушбу топшириғи ортидан вилоят прокурори Улуғбек Суннатов лавозимидан олинган.

Суннатов 2014 йилдан 2017 йил кузига қадар Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидкарим Нишонбоев ҳам ишдан олинди.

Нишонбоев 2016 йилнинг сентябридан 2017 йил мартига қадар Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари бўлган, ўтган йилнинг 5 мартидан Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top