Томорқачи муаммоси ҳал этилди
02.07.2018 Жамият

O‘zLiDeP Марҳамат туман кенгаши томонидан “бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида “Хар бир оила тадбиркор” шиори остида амалий мулоқот ташкил этилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати хабарига кўра,  “Пахтакор” маҳалласидаги “Обод” кўчасида яшовчи Насибахон Саттарованинг мурожаатига асосан, партия кўмаги билан унинг хонадонида ташкил қилинган 2 сотихлик иссиқхонасига иситиш тизими ўрнатилишида амалий ёрдам берилди. Ушбу иссиқхонада тизимли равишда помидор маҳсулоти етиштириб келинмоқда. Энди хонадон эгаси қишнинг чилласида ҳам халқимиз дастурхони учун турли сабзавотларни етиштириб беради.


Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20