Тадбирлар Наманган ва Хоразмда давом этди
24.11.2017 Жамият

1news.uz - Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда жойларда семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ушбу тадбирларда “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ижрочилар ҳамда  кенг оммага тушунтирилмоқда.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил  15 ноябрда ўтказилган мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида оммавий ахборот воситалари вакиллари олдига қўйилган муҳим вазифалар ижроси ҳам муҳокама этиляпти.

Бугун ана шундай семинар ва давра суҳбатлари Наманган ва Хоразм вилоятларида давом этди.  

Улуғбек Мамадалиев

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top