Сурхондарёлик ёшлар O‘zLiDePдан ёрдам сўради
08.09.2018 Жамият
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимларидан тузилган ишчи гуруҳи Сариосиё тумани "Гулобод" ва "Нуробод" маҳаллалари аҳли билан мулоқот уюштирди.

– Бугунги учрашувда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридаги вазифаларни кенг муҳокама қилдик, – дейди партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи Ж.Раҳмонов. – Ёшларда Давлат дастурининг иш билан банд бўлмаган ёшларга 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олишга кўмаклашишга қаратилган банди катта қизиқиш уйғотди. Шу куннинг ўзида 20 дан зиёд ишсиз ёшлар партия вилоят Кенгашига қорамол сотиб олиш учун кўмак сўраб мурожаат қилди.

Учрашув давомида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти ҳам кенг тарғиб қилиниб, аҳолини қийнаётган муаммоларни партиявий воситалар орқали хал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20