Сирғали автомобиль бозори кўчирилади
17.07.2017 Жамият

1news.uz - Сирғали тумани ҳудудида жойлашган автомашина бозори кўчирилиши ҳақида ҳукумат ўз лойиҳаларига эга. Яқин давр мобайнида бу борада якуний қарор қабул қилинади.

Бу ҳақда 1news.uz нинг ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Сирғали туманида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар  аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадларини кўзлайди. Туман ҳудудида жойлашган автомобиль бозори  ортиқча тирбандликларга сабаб бўлиб, аҳолига қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларни ишлаб чиқди.

Мазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 июль куни туманга ташрифи доирасида муҳокама қилинди.

Манбага кўра, Сирғали автомобиль бозорини Янгийўл ва Зангиота туманларидан бирига кўчириш вариантлари кўриб чиқилмоқда.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича 1news.uz мухбири Сирғали  автомобиль бозорига борди. Лекин бозор маъмурияти вакиллари билан учрашиш ва масалага ойдинлик киритишнинг имкони бўлмади.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top