Пангатдаги газ муаммоси ҳал этилади
30.06.2018 Жамият
O‘zLiDeP Қўшработ туман кенгаши томонидан “Пангат” МФЙдаги “Шохол” қишлоғида сайёр қабул ташкил этилди.

O‘zLiDeP матбуот хизматига кўра, сайёр қабулда аҳоли номидан сўз олган Аҳмад бобо Очилов ҳудудда мобил алоқалари яхши ишламаслиги сабабли аҳолининг узоқдаги яқинлари билан суҳбатлашишда қийинчиликлар тўғдираётганини айтди. Шунингдек, отахон пангатликлар қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳақида ҳам тўхталди.

– Бизнинг қишлоғимизга 3 ойдан бўён суюлтирилган газ баллонлари келтирилгани йўқ. Аҳоли чой, иссиқ овқатини ўтинга пиширяпти, яхшиям ҳозир ёз фасли, – деди отахон куюниб.

Отахоннинг бу мурожаатини туман газ идораси раҳбари ўз зиммасига олиб, эртаси куниёқ “Пангат”га суюлтирилган газ балонлари келтирилишини маълум қилди.

Шу ҳудудда яшовчи Нилуфар Пўлатова икки ногирон фарзандини таълим олиши учун болалар интернатига жойлаштиришда кўмак сўради. Бу муаммо юзасидан туман раҳбарияти томонидан мутасадди ташкилот раҳбарига топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда шунингдек, ичимлик суви, йўл муаммоси, мобил алоқасидаги камчиликлар, футбол стадиони қуриш ҳамда ҳудудга тез ёрдам машинаси ажратиш борасидаги таклифлар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари тайёрланишига келишиб олинди.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20