Олий Мажлис депутати ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмди
09.07.2018 Жамият
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунов Собит Ахмадович Сирдарё вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

xs.uz сайти хабарига кўра, фожиа у сув танқислиги бўйича муаммоларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига хизмат сафари билан кетаётган пайтда юз берган.

Турсунов Собит Ахмадович 1973 йил 10 июль куни Самарқанд вилояти, Жомбой туманида таваллуд топган эди. У 1994 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2012 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20