O‘zLiDeP раҳбари фермерлар билан мулоқот қилди
16.09.2018 Жамият
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов Касби туман фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш аввалида туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда сўз олган O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, партия етакчиси фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиб, пахта йиғим-терим мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, терим жараёнига уюшмаган ёшларни жалб этиш, теримчилар билан меҳнат шартномаси тузиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитовнинг қашқадарёлик тадбиркор ва фермерлар билан мулоқоти давом этмоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20