O‘zLiDeP “прописка” бўйича сўров юборади
15.09.2018 Жамият
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Яшнабод туманидаги “Машинасозлар” ва “Бойқўрғон” МФЙ да истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашди.

– Хонадонимизда 5 киши яшаймиз, – дейди “Машинасозлар” МФЙ да истиқомат қилаётган Мавлуда Ғаниева. – Ҳокимият фондига тегишли уйда оилам ва ногирон фарзандим билан бирга яшаймиз. Фақатгина турмуш ўртоғим доимий иш билан таьминланган. Шу сабаб намунали уй олишга қурбимиз етмади. Партия фаолларидан бизни яшаётган хонадонимизга доимий рўйхатга қўйишда амалий ёрдам беришларини сўрадим. Мурожаатим бўйича Халқ депутатлари “Яшнабод” туман Кенгаши депутати Саидолим Насритдинов мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқишини маьлум қилди.

Ташриф давомида аҳоли томонидан камунал хизматлар сифати бўйича этирозлар ўртага ташланди. Ҳар бир мурожаат партия депутатлари томонидан назоратга олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Fatal error: Cannot use $this as parameter in /var/www/1news/data/www/1news.uz/bitrix/components/bitrix/search.tags.cloud/component.php on line 20