O‘zLiDeP хусусий тиббий муассасалар фаолиятини ривожлантиришни муҳокама қилди
08.11.2017 Жамият

1news.uz - Жорий йилнинг 8 ноябрида O‘zLiDePСиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидагипартия фракцияси ташаббуси билан “Мамлакатимиз тиббиёти ривожида хусусий секторнинг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда нодавлат шифо масканларининг замонавий ҳолати ва истиқболига оид турли масалалар кўриб чиқилиб, Президентимизнинг “Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди. Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ходимлари, депутатлар, тиббиёт соҳаси ходимлари, экспертлар ва партия фаоллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, тиббий ходимлар малакасини ошириш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш учун ташкилий ва амалий шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган қатор тадбирлар амалга оширилди.

Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида хусусий сектор аҳамиятини ошириш бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Натижада хусусий клиникалар ва тиббий марказларда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелидаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарори соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналиш ҳамда вазифалари белгиланган.

Мазкур қарор жойларда хусусий тиббиёт муассасалари тармоқларини кенгайтириш, молиявий кўмак кўлами ва ҳажмини кўпайтириш, пулли хизмат бозорини жадал ривожлантириш, хусусий медицина соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг сифатли ва самарадор тизимини шакллантирмоқда.
Провардида жорий йилнинг 6 ойи мобайнида хусусий тиббий ташкилотлар сони 515тага кўпайди, мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида хусусий тузилмаларнинг тиббий фаолият юритиши учун рухсат олиш тартиби мураккаблиги, молиявий ёрдам бериш механизмининг яхши ривожланмагани шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларининг муайян функцияларини хусусий секторга бериш зарурати танқидий кўриб чиқилди.

Муҳокамалар натижасида хусусий тиббий секторга давлат молия ресурсларини ажратиш самарадорлигини ошириш, хусусий тиббий муассасаларни қуриш учун ер майдони ажратиш, нодавлат тиббий муассасаларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, тиббий туризмни ривожлантириш, айрим тиббий ихтисосликларни аутсорсинг шартномаси асосида хусусий тиббиётмуассаларига бериш каби қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.

Хулоса қилиб айтганда, давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорини қабул қилиш хусусий тиббий муассасалар фаолиятининг ривожланиши, сармоявий лойиҳалар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, хориж сармоядорларини хусусий тиббиёт соҳасига жалб этиш, шунингдек, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш шарт-шароитларини такомиллаштиришга рағбатлантириши алоҳида таъкидланди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top