O‘zLiDeP депутатлари маҳаллий бюджет ижросини ўрганишди
14.11.2017 Жамият

1news.uz - Давлатимиз раҳбари жорий йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида O‘zLiDePдастурий вазифалардан келиб чиқиб Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасифаолияти устидан парламент ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиши ва ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берган эдилар. Шундан келиб чиқиб, партия фракцияси ва депутатлик гуруҳларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши Президентимизнинг 12 июлда белгилаб берган вазифалари ижросига бағишланди. Йиғилишда Янгийўл туман маҳаллий бюджетининг 2017 йил 9 ой давомидаги ижроси муҳокама этилди, туман молия бўлими бошлиғи Ҳусан Ҳасановнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманнинг 2017 йил контингент даромадлар режаси 140 853,9 млн.сўм миқдорда тасдиқланган бўлиб, 9 ойлик даромадлар режасига кўра, 191 210,0 млн. сўм тушим амалга оширилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 717,6 млн. сўмга кўпдир.
Ўтган 9 ой якуни бўйича жами харажатлар 77 475,0 млн. сўмга етиб, ушбу маблағларнинг 92 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилди.Хусусан, тумандаги бюджет муассасаларининг жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари учун 21 та умумий ўрта таълим мактаби ва 7 та мактабгача таълим муассасаларига жами 1 000,9 млн.сўм маблағ режалаштирилди. Бу эса 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга кўпдир.
Шунингдек, тумандаги 23 та мактабгача таълим муассасаларига янги мебел жиҳозларини сотиб олиш учун жами 437 103,0 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, 9 ой якуни бўйича мазкур ишлар тўлиқ амалга оширилди.

Бундан ташқари, бюджет муассасаларнинг вакант иш ўринлари ҳисобидан 1 400,0 млн.сўм маблағ иқтисод қилинди. Ушбу маблағлар тумандаги 33 тадбиркорга қарашли савдо дўконлари ва 2 нафар фуқароларга тегишли турар жойлари бузилиши белгилангани сабабли уларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида товон пуллари тўлаб берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Фикрингизни қолдиринг
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.

© Copyright by MB | 2015 - 2017

Интернет нашр Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ОАВ сифатида рўйхатга олинган. Гувоҳнома №1062. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Топ рейтинг www.uz
Top